11:36 / 12.04.2019
23376

Молия вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Гулнора Ҳошимовна Раҳимова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Давлат харидларини бошқариш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Г.Раҳимова 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодчи мутахассислигини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон миллий университетининг Ўқув бўлими мутахассиси лавозимидан бошлаган. 2002-2014 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Иқтисодиёт факультети «Менежмент» кафедраси катта ўқитувчиси, «Минтақавий иқтисодиёт ва менежмент» кафедраси стажёр-тадқиқотчиси, катта илмий ходими бўлиб ишлаган.

2014 йилдан бошлаб Г.Раҳимова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси» кафедрасида катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаолият юритган.

Бундан олдин, Молия вазирлиги 70 млрд сўмлик ноқонуний харажатларни аниқлагани хабар берилганди.

Top