Жаҳон | 08:10 / 12.04.2019
6972
1 дақиқада ўқилади

Судан мудофаа вазири мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари бўлди

Фото: REUTERS

Судан мудофаа вазири Аваз ибн Ауф қасамёд келтириб, мамлакатнинг вақтинчалик раҳбарига айланди. У ўтиш даври ҳарбий кенгаши раиси лавозимини эгаллади.

Таъкидланишича, ушбу кенгаш Суданда вазият барқарорлашмагунча мамлакатни бошқаради. Бунга эса ҳарбийларнинг фикрича 2 йил вақт талаб қилиниши мумкин.  

Ҳозирда Суданда комендантлик соати амал қилмоқда, йўллар ҳарбийлар томонидан назорат қилинмоқда. Мамлакатда содир бўлаётган воқеалар 12 апрелда БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинади.  

11 апрелда Суданда ҳарбий тўнтарув содир этилди. Армия президент Умар ал-Башир ва ҳукуматни ҳокимиятдан четлатди. Мамлакатда ўтиш даври ҳарбий кенгаши ташкил этилиб, ал-Башир “хавфсиз жойга” жўнатилган.

Мавзуга оид