Жамият | 07:27 / 13.04.2019
24004
1 дақиқада ўқилади

ИИББ: Беруний кўчасида ёш болани уриб юборган ҳайдовчи қўлга олинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

12 апрель куни соат 20.50 дан 21.00 гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида “Матиз” русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. 

ИИББ хабарига кўра, бола шифохонада жон берган. Дастлабки маълумотларга кўра, бола уйидан рухсатсиз чиқиб, серқатнов йўлни мустақил кесиб ўтмоқчи бўлган.

Ҳайдовчи қўлга олиниб, у – 27 ёшли И.И. эканлиги маълум бўлди. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у ўз автомобилини Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллада қолдириб, яширинишга уринган вақтда қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда терговолди текшируви олиб борилмоқда.

Мавзуга оид