Жаҳон | 09:26 / 14.04.2019
43477
1 дақиқада ўқилади

Турк актёри Бурак Ўзчивит фарзандли бўлди

Фото: star-lives.ru

Таниқли турк актёри Бурак Ўзчивит ва унинг рафиқаси – турк актрисаси Фахрия Эвжен ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Бу ҳақда 13 апрелда Milliyet нашри маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, Фахрия Эвжен вазни 3,67 кг, бўйи 52 см келадиган ўғил фарзандни дунёга келтирган. 

Чақалоққа Каран исми берилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, Ўзчивит туғруқ вақтида рафиқасини қўллаб-қувватлаб турган ҳамда қувончдан кўз ёшларини ушлаб тура олмаган.

Актёр Show TV канали билан телефон орқали суҳбатда туғруқ яхши ўтганини маълум қилган.

Таъкидланишича, она ва фарзанд ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар ва яқин орада шифохонадан чиқариладилар.

Ўзчивит ва Эвженнинг тўйи 2017 йил 29 июнда бўлиб ўтган. Бурак ва Фахрия "Чолиқуши" сериали съёмкалари вақтида танишишган, улар бу сериалда бош ролларни ижро этишган.

Мавзуга оид