09:09 / 15.04.2019
8308

Қўшнисини 10 000 долларга алдаган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

2019 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туман прокуратурасидан келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 23 июль куни Қорақамиш 2/4-даҳада яшовчи Б.Х. Ўрозбоев кўчасида жойлашган автобус бекатида қўшниси Ҳ.Б.га Тошкент вилояти Тошкент тумани Ҳасанбой ҚФЙ ҳудудидан 5 сотих ер олиб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс алдов йўли билан ундан 10 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ҳам қайтариб бермаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Х. қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Top