Ўзбекистон | 16:27 / 16.04.2019
10996
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни қисқартирди

Фото: EPA

2019 йил январь-март ойларида Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 21 фоизга камайтирди - 244,8 минг тоннагача. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

2019 йил январь-март ойларида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 267,4 минг тоннани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга кўпдир.

Шу билан бирга, 2019 йил январь-март ойларида Ўзбекистон нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6,4 фоизга қисқартирди - 174,7 минг тоннагача.

2019 йил январь-март ойларида табиий газ қазиб олиш 15,31 млрд куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 4,1%га кўп.

2019 йил январь-март ойларида Ўзбекистон 523,7 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилга нисбатан 2 фоизга кам.

Мавзуга оид