Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Сталинни ижобий баҳолаш кўрсаткичи рекорд даражага етди
«Левада-Центр» тадқиқот маркази ўтказган сўровда россияликлар Иосиф Сталин шахсига муносабатлари ҳақида маълум қилишди, деб хабар берди РБК.
Натижалардан маълум бўлишича, советлар етакчисининг мамлакат ҳаётидаги ролини россияликларнинг 70%и ижобий деб ҳисоблайди (52% - ҳарҳолда ижобий, 18% - бутунлай ижобий). Атиги 19% кишилар унинг фаолиятини салбий деб баҳолаган (14% - ҳарҳолда салбий, 5% - бутунлай салбий). Сўровда иштирок этганларнинг 11%и бу саволга жавоб беришга қийналган.
Қайд этилишича, бу ана шундай тадқиқотлар ўтказилган барча даврлар орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Нашрнинг маълумот беришича, 2000-йиллар бошида Сталин шахсига ижобий ва салбий қаровчилар нисбати тенг бўлган. 2008-2014 йилларда эса унга салбий қаровчилар салмоғи ошган.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026