10:14 / 16.04.2019
10399

Самарқандда фуқарони 86 минг долларга «ухлатишди». Уни ўз жияни алдаб кетган

2019 йил 10 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Жайратепа маҳалласида яшовчи М.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У 2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган вақт оралиғида шу маҳаллада яшовчи Э.А. исмли жияни, унга тегишли умумий қиймати 86.666 АҚШ долларига тенг бўлган қуруқ меваларни Қозоғистон Республикасида сотиб бериш учун олиб кетиб, шу кунга қадар пулларни бермай юрганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Э.А.қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Top