МИБ директори Самарқандда сайёр қабул ўтказмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаев Самарқанд вилоятида сайёр қабулларни олиб бормоқда.
Бугун бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасида Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқароларни қийнаётган муаммолари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Фуқаро А.Усмонов Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси Сиёб филиали томонидан унга нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорлик масаласидан шикоят қилди. Муаммо бартараф этилди. Яна бир фуқаро С.Фахриева фарзанди учун алимент ундириш масаласидаги мурожаати ижобий ҳал этилди. Қабулда ана шу каби 22 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилиниб, ечим топилди.
Бюро директори Б.Б.Қудратходжаевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғидаги кейинги сайёр қабул эртага – 18 апрель куни Каттақўрғон шаҳрида давом этади.
Мавзуга оид
14:57
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
07:15 / 02.10.2024
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
07:10 / 02.10.2024
Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент авиақатнови мажбурий кечиктирилди
12:40 / 01.10.2024