Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўйноқ: мўъжиза содир бўлмайди, у яратилади
Оролбўйи ҳудудида жойлашган Мўйноқ шаҳрини ободонлаштириш ишлари жадал суръатлар билан кечмоқда. Мазкур ислоҳотлар натижаси ҳақида Халқаро пресс клубнинг «Мўйноқ: мўъжиза содир бўлмайди, у яратилади» сессияси асосидаги «Ўзбекистон 24» телеканалидаги кўрсатувда сўз борди.
Маълум қилинишича, Мўйноқни ободонлаштириш мақсадида 2 йиллик режа асосида 125та лойиҳа белгиланган бўлиб, улар учун умумий ҳисобда 1 трлн 495 млрд сўм пул ажратилган.
«48та объектнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мактаблар, болалар боғчаларида таъмир ишлари кетмоқда. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида янги инфратузилмалар бунёд этишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу йил Мўйноқ аҳолиси янги қурилган Амфитеатрда Наврўз байрамини нишонлади. 745 ўринли залга эга Маданият уйи фойдаланишга топширилди. Унда аҳоли учун турли маданий йўналишларда тўгараклар ҳам ташкил қилинган. Шунингдек, 1000 кишилик сиғимга эга «Арал» стадионининг ишга тушгани ҳам спортни ривожлантиришда муҳим қадамлардан бири бўлди. Янги заводларнинг қурилиши, тадбиркорларга солиқлар бўйича енгилликлар берилиши янги иш ўринларининг яратилишини кафолатлайди» , — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов.
Сессияда қайд этилишича, Мўйноқ балиқни консервалаш заводининг иморати қуриб битказилган. Завод учун керакли ускуналар Россиядан июн ойида етиб келиши ҳамда август ойида завод ишга тушиши кутилмоқда.
«Бу завод учун балиқ қани, деган савол туғилиши мумкин. Мўйноқ атрофида 18та кўл бор. Энг йирикларининг умумий ҳудуди 22 минг гектардан иборат. Мўйноқ халқининг «балиқдан юз таом» деган менюси ҳам бор. Демакки, бу заводда бемалол ишни йўлга қўйиш мумкин. Бу ерда 200та янги иш ўрни яратилади. Завод ишчилари учун янги турар жойлар ҳам қурилмоқда», — дея қўшимча қилган Ерниязов.
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Зиновий Новицкий Оролнинг қуриган ҳудудини ўрмонлаштириш ишларига тўхталиб ўтди.

«Дастлаб Орол ҳудудида дарахт ўстириш вазифаси қўйилганда бу иш имконсиздек туюлганди. Аммо сиёсатнинг тўғри олиб борилиши негизида дастлабки натижаларни кўриб турибмиз. Уч ой давомида 1100 гектар ер саксовул экишга тайёрланди. 495 минг гектар ерга саксовуллар экилди. Улар энди бўй кўрсатишни бошлаган», — дейди у.
Шунингдек, олим Президент томонидан илгари сурилган Оролни ободонлаштиришда Қозоғистон билан ҳамкорлик масаласига ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.
«Битта республика Оролни тиклашдек йирик глобал муаммони якка ҳал қилиши мушкул масала. Мамлакатлар бу мақсад йўлида бирлашиши, ягона тизим асосида баравар ҳаракат қилиши керак. Қозоғистонда бу борада етарлича салоҳиятга эга олимлар мавжуд. Ҳозирда фақатгина қулай зоналарда ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти, ишлар кўламини йилдан йилга кенгайтириб бориш керак», — дея таъкидлайди Новицкий.
Мавзуга оид
14:29 / 16.05.2021
«Наманганда ҳам элатимиз бор, бир эътибор қаратсангиз» — Ерниязов васият қилган маҳалла ободонлаштириляпти
00:57 / 02.08.2020
Шавкат Мирзиёев Нукусда Муса Ерниязов вафоти муносабати билан ўтказилган таъзия маросимида нутқ сўзлади (видео)
17:46 / 01.08.2020
Нукусда Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди
16:39 / 01.08.2020