Шавкат Мирзиёев Нукусда Муса Ерниязов вафоти муносабати билан ўтказилган таъзия маросимида нутқ сўзлади (видео)
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Нукус шаҳрида бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасига 2002 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди, Ўзбекистон Қаҳрамони вафоти муносабати билан ташкил этилган таъзия маросимида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбари ўз нутқида давлат ва жамоат арбоби, марҳум Муса Ерниязов номи абадийлаштирилишини таъкидлаб ўтди.
«Биз албатта ушбу ажойиб инсоннинг қутлуғ номини абадийлаштириш учун Тошкентда, Нукусда ва республиканинг бошқа ҳудудларида, маслаҳатлашган ҳолда, унинг номи кўчалар, хиёбонлар ва бошқа объектларга берилади, албатта.
Агар пандемия бўлмаганда, бугун бутун элимиз Қорақалпоғистонга [таъзияга] келган бўларди. [Ҳозир ҳам] бутун халқимиз биз билан.
Бу инсон қарийб 50 йиллик меҳнат фаолиятида халқига ҳалол меҳнат қиламан деб, бошидан жуда кўп азоб-уқубатларни ўтқазган. Унинг вафоти – барчамиз учун оғир мусибат. Қорақалпоқ элининг мана шундай буюк фарзанди хотирамизда абадий қолади. Ҳали Муса Тажетдинович ҳақида кўп-кўп китоблар ёзилади, ёшларга ўрнак қилиб кўрсатамиз.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, биз ҳеч қачон Муса Тажетдиновични унутмаймиз. Илоҳим жойлари жаннатдан бўлсин. Муса Тажетдинович Ерниязов – буюк оғамизнинг порлоқ хотираси барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди», – деди президент.
Муса Ерниязов 31 июль куни Нукус шаҳрида, 73 ёшида вафот этди. Унда 24 июнь куни коронавирус инфекцияси аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бемор қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Муса Тажетдинович 1947 йил 20 декабрда Кегейли туманида туғилган. 1971 йили Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институти, 1986 йили Тошкент олий партия мактабларини битирган. 2019 йил «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.
1983–1989 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 1989–1990 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили сифатида фаолият кўрсатган.
2000–2001 йилларда Чимбой тумани ҳокими, 2001–2002 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг индустрияни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
2002 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари эди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
-
«Иккинчи жаҳон урушидан кейин Берлинда бўлгани каби» –Трампнинг махсус вакили Украинада назорат зоналари яратишни таклиф қилди
Жаҳон | 12:37
-
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:08
-
Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент шаҳар босқичига старт берилди
Спорт | 11:50
Мавзуга оид

19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди

19:40 / 14.03.2025
Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

08:00 / 18.02.2025