Жаҳон | 23:04 / 17.04.2019
10197
1 дақиқада ўқилади

Суданнинг собиқ президенти Хартумдаги турмага жойланди

Суданда ҳарбийлар ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Умар ал-Баширни пойтахт Хартумдаги турмага жойлашди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

Ҳарбий кенгаш вакилининг айтишича, Суданнинг собиқ президенти 16 апрель кечки вақт Копар турмасига ўтказилган. Ал-Башир тўнтарувдан кейин ўз қароргоҳида “уй қамоғида” сақланаётган эди.

1993 йилдан Суданни бошқариб келган ал-Башир мамлакатда бир неча ой давом этган норозиликлардан кейин 11 апрелда ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид