Ўзбекистон | 08:31 / 19.04.2019
43468
3 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Республика Гидрометеорология маркази 20 - 23 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм. Ҳаво ўзгариб туради, 20 ва 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 21 ва 23 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-21 апрелда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража, 22-23 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 20 ва 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 21 ва 23 апрелда ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, 21 ва 23 апрелда ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, 21 ва 23 апрелда ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-21 апрелда 22-27 даража, 22-23 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 20 апрелда кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, 21 ва 23 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 22 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-21 апрелда 20-25 даража иссиқ, 22-23 апрелда 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 21 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид