Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливияда маршал Ҳафтарни ҳибсга олишга ордер берилди
Ливиянинг ҳарбий прокуратураси Ливия миллий армияси қўмондони маршал Ҳалифа Ҳафтарнинг ҳибсга олинишига ордер берди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарга Ҳафтар ва унинг 6 сафдошининг исмлари келтирилган ордерлар нусхалари илова қилинган.
Ҳарбий прокуратура миллий келишув ҳукумати бошчилигида ишлаб, Триполида жойлашган.
4 апрелда Ҳафтар Триполига юриш бошланишини эълон қилганди. Шу куниёқ илк жанглар бошланиб, улар натижасида миллий армия бир неча аҳоли пунктлари устидан назоратни қўлга киритган. Ўшандан бери жанглар оқибатида 200 га яқин одам ҳалок бўлган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши ва “Катта еттиталик” давлатлари ташқи ишлар вазирлари ихтилофни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, Ҳафтарни жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақиришган.
Мавзуга оид
13:33 / 08.11.2025
Туркия суди Бинямин Нетаняҳу ва яна ўнлаб исроиллик амалдорларни ҳибсга олишга ордер берди
07:35 / 22.08.2025
Тошкентда шифохоналарга имтиёзли ордер сотаётганлар ушланди
18:26 / 14.08.2025
Даволаниш учун имтиёзли йўлланма кимларга ва қай тартибда берилади?
00:50 / 21.01.2025