Жамият | 22:36 / 19.04.2019
21236
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 93 ёшли аёл қидирилмоқда

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматида маълум қилинишича, яқинда бошқармага Facebook фойдаланувчиси Севара Гулямова Шайхонтоҳур туманида яшовчи 93 ёшли Клара Саидовнага йўқотилган паспорти ўрнига янги паспорт олишда кўмак кўрсатиш илтимоси билан мурожаат қилган.

Хабарда таъкидланишича, Ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошкармаси томонидан Клара Саидовна номига 17 апрелда паспорт расмийлаштирилган. Бошқарманинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари кекса аёлга паспортни топширгани унинг яшаш манзили бўйича келганларида у ерда ҳеч кимни топа олишмаган.

Шу сабабли бошқармада ҳозирда кекса аёлнинг қаерда яшаётганидан хабари борлардан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси билан қуйидаги телефонлар орқали боғланиш илтимос қилинган: 71-230-38-18, 71-230-38-20 ёки 71-230-38-01.

Мавзуга оид