Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда фил ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Фото: indiatimes.com
Ҳиндистоннинг Орисса штатида фил ҳужум қилиши натижасида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Hindu нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, Сандха қишлоғидаги хонадонлардан бирида яшовчи оиланинг уч аъзоси айвонда ухлаб ётишганида тонгга яқин фил уларга ҳужум қилган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлишган. Кейинроқ ўша қишлоқда яна бир аёл ҳалок бўлган.
Орадан бир соат ўтгач қўшни Сантапада қишлоғида яна бир кишини фил ўлдиргани хабар қилинган.
Орисса штатида филлар одамларга тез-тез ҳужум қилиб туради: маълумотларга кўра, кейинги тўққиз йил ичида штатда 694 та фил ва 661 киши ҳалок бўлган.
Нашрнинг маълумот беришича, Ҳиндистон ҳукумати ёввойи ҳайвонлар ҳужумидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига 400 рупия (5,7 минг доллар) компенсация тўлайди.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
21:23 / 28.01.2026
Нипаҳ вируси Осиё мамлакатларини Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишга мажбур қилди
07:23 / 28.01.2026
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
02:10 / 25.01.2026