19:00 / 20.04.2019
12368

Суданнинг собиқ президенти уйидан йирик миқдордаги маблағлар топилди

Суданнинг собиқ президенти Умар ал-Баширнинг уйидан 6 миллион доллардан ошиқ маблағ топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Бундан ташқари, унинг уйидан 351 минг доллар ва 5 миллиард судан фунти (105 миллион доллар) ҳам топилган.

Айни вақтда ҳокимиятдан ағдарилган президентга қарши жиноий иш очилган. Айрим маълумотларга кўра, Умар ал-Башир пул ювиш ва катта миқдордаги маблағларни ноқонуний равишда ўзлаштиришда айбланмоқда.

Кейинги 4 ой мобайнида Суданда ҳукуматга қарши намойишлар давом этди ва 11 апрель куни Умар ал-Башир ҳукуматдан ағдарилди ва собиқ президент қамоққа ташланди.

Top