Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга йўл олган ўзбеклар Қозоғистон чегарачиларига пул бериши шартми?
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ «Йўловчи вагонларни рейсга техник тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш» филиали вагон кузатувчиси Азнаур Холмурадов йўловчилардан Қозоғистон Республикаси чегара ходимларига пул бериш учун 500 Россия рублдан пул йиғмоқчи бўлган.
Тасвирда кўринган темир йўллар ходими Ўзбекистондан Россия Федерациясига қатнайдиган халқаро йўналишдаги йўловчи поездлар Қозоғистон Республикаси чегара ходимлари томонидан уч жойда текширилишини ва улар вагон кузатувчиларидан пул талаб қилишларини баён қилган.
Бош прокуратура тақдим этган маълумотга кўра, Азнаур Қозоғистонинг чегарачиларига пул берилмаса, йўловчиларга босим қилиниши, шу сабабли йўловчилардан пул йиғиб беришини маълум қилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакилининг айтишича, Азнуар билан тузилган меҳнат шартномаси аллақачон бекор қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 09.09.2025
Тошкент - Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади
13:06 / 13.08.2025
Ўзбекистондаги йўловчи поездлари тезлиги оширилади
14:32 / 30.06.2025
Темирйўл чиптаси бўйича қарийб 800 минг йўловчидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтарилади
19:00 / 17.05.2025