15:50 / 21.04.2019
12066

Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: AP/ТАСС

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланкада юз берган портлашлар муносабати билан мамлакат президенти Майтрипала Сирисенага ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланкада юз берган портлашлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Майтрипала Сирисенага ҳамдардлик билдирди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Шри-Ланкада кетма-кет 8та портлаш юз берди. Пойтахт Коломбо шаҳри марказидаги учта меҳмонхона, католик черковида ҳамда пойтахт яқинидаги Негомбо ва Баттикалоа шаҳридаги черковларда портлашлар содир этилган. Черковларда бу вақтда Пасха байрами муносабати билан ибодатлар давом этаётган эди.

Охирги маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 185 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 500 нафарга яқин киши жароҳатланган.

Мавзу
Шри-Ланкадаги фожиа
21 апрель куни Шри-Ланкада давомли терактлар рўй берди ва камида 320 киши ҳалок бўлди
Барчаси
Top