Иқтисодиёт | 12:20 / 22.04.2019
30603
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси туша бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 14,01 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8441,36 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 61,42 сўмга тушиб, 9493,15 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,25 сўмга ошиб, 131,78 сўмга тенг бўлиб турибди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кейинги бир неча ҳафта мобайнида фақат кўтарилаётганди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид