Ўзбекистон | 09:49 / 23.04.2019
43536
2 дақиқада ўқилади

Азиза Умарова: «Олий таълимни эгаллаш даражаси Африкадагидек бўлиб қолди»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Эксперт Азиза Умарова телеграмдаги каналида Ўзбекистон олий таълим тизими ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг айтишича, 27 йил мобайнида олий таълим олишга бўлган онгли тарзда қилинган чеклов узоқ мақсадларни кўзлаб амалга оширилган.

“Кадрларга муҳтожлик - “кадрларга ташналик”ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий таълим олишга бўлган онгли тарзда амалга оширилган чеклов узоқ мақсадларни кўзлаб амалга оширилган. Натижада омманинг табақалашуви ҳамда қатламлашиши юзага келди. Олий таълимни эгаллаш даражаси эса Африкадагидек бўлиб қолди. Бу эса қўшни мамлакатларга нисбатан уч баробар пастдир”, - деб ёзади у.

Таъкидланишича, ажратилган квота-ўринлардан босқичма-босқич воз кечилмоқда, бироқ хусусий ОЎЮдан воз кечиш олий таълимнинг кескин пасайишига олиб келган. Юз-икки юз талабани қабул қилаётган хорижий Олий ўқув юртлари таълимнинг филиаллари бу масаласини ҳал қила олмаяпти. Ҳар йили 650 000 нафар мактаб битирувчилари меҳнат бозорига чиқмоқда. Москва-корейс-турк-яна қандайдир ОЎЮларининг бўлимларини ҳар йили юзтадан очиш шарт, деб ёзади эксперт. 

“Масалани ҳал этишнинг ягона йўли - соҳани либераллаштириш орқали хусусий ОЎЮ фаолиятини йўлга қўйишдир. Давримизга оид чизги ва қайдлар: Бир қанча ишбилармонлар ўз маблағларига (давлатдан бир тийин олмай) Москвадаги “Skolkovo”га тенг келадиган ўзларининг ҳар тарафлама қулай бизнес-мактабларини очишмоқчи, бироқ мана бир неча ойдирки уларга Тошкент вилоятидан жой ажратиб бера олишмаяпти. Наҳотки ёшларнинг таълим олиши ҳеч кимга керак бўлмаса?” - дейди Азиза Умарова. 

Мавзуга оид