Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг собиқ бош вазири судланади
Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон рафиқаси билан бирга суд олдида жавоб беради. Фийоннинг 2017 йилдаги президент лавозими учун сайлов кампанияси фиктив ишга жойлаштириш билан боғлиқ можаро сабабли муваффақиятсизликка юз тутганди.
Тергов олиб бораётган судьялар Фийон иши бўйича давлат маблағларини харжлаб юбориш, камомадни яшириш ва жамият ҳаёти шаффофлигини таъминлаш бўйича декларатив мажбуриятларни бажармаслик бўйича тафтиш ўтказишни тавсия қилишган.
Собиқ бош вазирнинг рафиқаси Пенелопа давлат маблағларини харжлаб юборишда иштирок этиш ва бу ҳолатни яшириш, давлат мавқеини суиистеъмол қилишни яширишда айбланмоқда.
Фийон Le Canard Enchaine нашри 2017 йил январда унга ишончни йўққа чиқарган тергов натижаларини чоп этмагунча Франция президенти лавозимига асосий номзод ҳисобланган.
Бир нечта мақолада Фийоннинг рафиқаси парламентда деярли ишламаганига қарамай, бюджетдан ўз эрининг парламент ёрдамчиси сифатида 1986 йилдан 2013 йилгача давр ичида 680 минг евро олгани ҳақида гап борган.
Фийон натижада президент сайловларининг 1-турида 20,01 овоз билан 3-ўринни эгаллаб, кейинги босқичдаги иштирокдан маҳрум бўлган.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026