Жамият | 18:35 / 25.04.2019
21942
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда контактсиз тўловлар даври бошланди

“korzinka.uz” дўконлар тармоғининг савдо нуқталари контактсиз тўловларни амалга оширишга мўлжалланган қурилмалар билан жиҳозланди.

Ҳавфсиз ва тезкор тўловларни амалга ошириш мақсадида Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) PAX SP20 V4 қўшимча ускунларга тегишли тест ишларини якунлади. Бир неча ойлар давомида компаниямиз томонидан Uzcard терминал тармоғида PIN-Pad масофали қурилмага тегишли ҳавсизликни таъминлаш ишлари самарали олиб борилди.

Ҳавфсизликни таъминлаш талабларига биноан, карта PIN-кодини киритиш ёки қурилмага теккизиш йўли орқали тўловларни амалга ошириш жараёнида карта фойдаланувчиси ихтиёрига PIN-қурилма тақдим этилиши даркор. PAX SP20 V4 гибридли аппаратларга тегишли турлардан бири ҳисобланади . Харидор мустақил равишда картани жойлаштириши, PIN-кодини киритиши, тўловни амалга ошириши ва ушбу аппарат орқали чиқарилган чекни қабул қилиб олиши мумкин. 

PAX SP20 V4 “Халқаро тўлов тизими” дастурий таъминоти билан интеграция қилинган бўлиб, бу ўз навбатида амалдаги POS-терминалларнинг NFC технологиялар орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини билдиради. Ҳозирда, компания томонидан 50 мингдан ортиқ POS-терминаллар инновацион тўлов турини қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, Uzcard терминал тармоғидаги қолган POS-терминалларнинг дастурий таъминоти ва уларга бириктирилган масофали қурилмалар ўрнатилмоқда.

Ҳозирда Uzcard маҳаллий карталари фақат чип орқали тўловларни қўллаб қувватлайди, бироқ яқин келажакда NFC технологиялари ёрдамида ҳам харидларни амалга ошириш имконияти яратилади («Near field communication» – 10 сантиметр масофада жойлашган, ўзаро қурилмалар орқали маълумотлар алмашинуви амалга ошириладиган қисқа масофали радиусга мўлжалланган симсиз технология).

Ушбу қурилмани жойлаштирган савдо нуқталари эгалари контактсиз интерфейсга эга халқаро, кобейджинг карталарига, шунингдек, маҳаллий Uzcard карталарига хизмат кўрсатиш ва ҳавфсизлик талабларига жавоб бериш имкониятига эга бўладилар. Ушбу PIN-Pad халқаро PIN-Security талабларига жавоб беради. Ўз навбатида, қурилма унга киритилган рақамларни эслаб қолмаслиги туфайли, карта эгалари ишонч билан PIN-кодни киритишлари ёки қурилмага яқин келтириш йўли орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Uzcard терминал тармоғида илк бор ушбу тўлов тури жорий этилди. Бир қатор савдо нуқталари мижозларга инновацион ечимлардан бири ҳисобланадиган, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этадилар. Жумладан, мамлакат бўйлаб контактсиз тўловларни (NFC) қабул қилувчи банк терминаллари ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида компаниямиз томонидан қатор чоралар кўрилди ва лойиҳалар амалга оширилди. Мисол учун, махсус лойиҳа бўйича UnionPay-Uzcard кобейджинг карталари ёрдамида бир неча йўллар орқали тўловларни ўтказиш мумкин:

  • чип;
  • магнит чизиғи;
  • NFC технология орқали.

Амалга оширилувчи чоралар қаторида, Uzcard банклараро тўлов тизимининг тарминал тармоғини савдо нуқталари эгалари учун даромад олиб келувчи ва ҳавфсизликка жавоб берувчи қўшимча қурилмалар билан жиҳозлаш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

PAX SP20 V4 қурилмаси жойлаштирилган “korzinka.uz” дўконлар тармоғининг манзилини эътиборингизга ҳавола этамиз:

  • korzinka.uz – Абай | Абай кўчаси, 13. Мўлжал: Ёш томошабинлар театри.
  • korzinka.uz – Туркменский | Ю.Х.Ходжиб кўчаси, 1А. Мўлжал: Собиқ Туркман бозори, ИИВ.
  • korzinka.uz – Shedevr | Марказ 4 , Навоий кўчаси, 11б. Мўлжал: Миллий кутубхона.
  • korzinka.uz – Азимова | Содиқ Азимов кўчаси, 81. Мўлжал: ИИББ, “Efendi” кафеси.
  • korzinka.uz – Салом | Буюк Ипак Йўли кўчаси, 158А. Мўлжал: “Salom” ресторани.

PAX SP20 V4 қурилмасини савдо нуқталарига жойлаштиришга тегишли маълумот учун савдо нуқтасига хизмат кўрсатаётган банк билан боғланишингиз мумкин.

Union Pay-Uzcard кобейджинг карталарига тегишли батафсил маълумот билан қуйидаги интернет манзили орқали танишишингиз мумкин:

www.uzcard.uz/press_release/na-dnyah-bylo-podpisano-dvustoronnee-soglashenie-mezhdu-uzcard-i-unionpay-international/

Мавзуга оид