Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Ким Чен Ин билан учрашгани Владивостокка етиб келди
Россия президенти Владимир Путин 25 апрелда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан тўлиқ форматли учрашув ўтадиган Владивостокка етиб келди.
Ушбу учрашув икки сиёсатчининг илк учрашуви ва Ким Чен Иннинг 2011 йилда ҳокимиятга келганидан кейин Россияга илк ташрифи бўлишидан ташқари, Ким Чен Иннинг Шимолий Корея давлат кенгаши раиси лавозимига апрелда қайта сайланишидан кейинги илк хорижий сафари ҳисобланади.
Россия-Шимолий Корея саммити Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида бўлиб ўтади.
Икки давлат раҳбари маҳаллий вақт билан соат 13-14ларда учрашишади. Дастлаб улар яккама-якка суҳбатлашишади, сўнгра музокаралар делегациялар иштирокида кенгайтирилган тартибда давом этади. Таъкидланишича, музокаралар натижаларига кўра ҳужжатлар имзолаш ва қўшма баёнотлар бериш режалаштирилмаган.
Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик муаммоларини муҳокама қилишлари кутилмоқда, музокараларнинг диққат марказида Корея яримороли ядро муаммосини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш масаласи бўлади.
Япониянинг NHK телеканали аввал хабар берганидек, Россия Шимолий Кореяга ядро муаммоси бўйича 6 томонлама музокаралар форматига қайтишни таклиф қилиши мумкин. Бу музокаралар 2003 йилда Шимолий Корея, Жанубий Корея, Россия, Хитой, АҚШ ва Япония иштирокида бошланган, аммо 2008 йилда тўхтатиб қўйилган.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026