Жамият | 16:12 / 25.04.2019
12207
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда ошхона раҳбари ва унинг турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказишди

Иллюстратив фото

2019 йил 19 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи И.Ш. Шикорбеги кўчасида жойлашган “Асл” хусусий ошхонаси олдида ўзаро жанжал оқибатида Мунаввар 2-тор кўчасида яшовчи, шу ошхона раҳбари К.Д.нинг кўкрак ва ўнг оёқ болдир қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган турмуш ўртоғи Н.Д.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада эр ва хотин касалхонага ётқизилганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Ш. қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид