Жамият | 23:02 / 13.09.2024
2790
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Автобусга жиддий шикаст етган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қўқон шаҳрида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2024 йил 13 сентябр куни соат 19:30 ларда Қўқон шаҳри, “Ёрқўрғон” кўчасида жойлашган АГТШ компрессор шохобчасида газ тўлдираётган “ISUZU” русумли автобуснинг двигател қисмида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин Қўқон шаҳар ФВБнинг ўт ўчириш бўлинмаси томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Автобусга жиддий шикаст етган.

Мавзуга оид