Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлиги Наманган вилоятида йиғилиш ўтказди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 26 апрель куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев Наманган вилояти ҳокимлигида ТИВ раҳбариятининг ташқи йиғилишини ўтказдилар.
Йиғилишда иштирок этиш учун Наманган вилоятига ушбу минтақага бириктирилган Ўзбекистоннинг Австрия, БАА, Бельгия, Буюк Британия, Эрон, Франция, Германия, Ҳиндистон, Италия, Корея Республикаси, Миср, Озарбайжон, Покистон, Польша, Россия, Сингапур, Туркия ва бошқа давлатлардаги элчилари келдилар.
Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, тегишли вазирликлар ва идораларнинг минтақадаги бошқармалари вакиллари иштирокидаги тадбирда дипломатик ваколатхоналар кўмагида ишлаб чиқилган ва Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига сўнгги ташрифи давомида тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Амалий йиғилиш давомида ТИВнинг ушбу минтақа бўйича «Йўл харитаси»га киритилган 48 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш масалалари, шунингдек, вилоятнинг турли туманларида татбиқ этиш учун таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Наманган вилояти ҳокимлигида Ҳиндистон, Италия, Озарбойжон, Покистон, Россия, Таиланд ва Туркиядан келган хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
11:02 / 28.03.2026