Спорт | 07:30 / 28.04.2019
9262
2 дақиқада ўқилади

Месси — 10 карра Испания чемпиони!

«Барселона» Примеранинг 35-турида «Леванте»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндаги ягона ғалаба тўпини иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Лионель Месси 62-дақиқада урди.

Squawka маълумотига кўра, каталонлар клубининг бу соврини Мессига уникал натижа қайд этиш имконини берди. «Барселона» тарихида ҳеч бир футболчи 10 марта Испания чемпиони бўлишга эришмаган.

Испания чемпионлигини ундан кўпроқ марта қўлга киритган футболчи эса «Реал»нинг собиқ ҳавбеки Франсиско Хенто – 12.

Бу каталонлар клуби сўнгги 11 мавсумда саккизинчи бор чемпион бўлишидир.

Бу вақт ичида «Барселона»дан ташқари фақат «Реал» (икки марта, 2011/12 ва 2016/17 йилги мавсумларда) ҳамда «Атлетико» (2013/14 йилги мавсум) Испания чемпионлигига эришган

Месси «Барселона» сафида 2003 йилдан буён (футболчилик фаолиятини бошлаганидан буён) тўп суриб келмоқда. Ушбу аргентиналик футболчи айни вақтга қадар кўк-анорранглилар клуби билан жами 34 соврин қўлга киритган, улар орасида 6 марта Испания Кубоги, 8 марта Испания Суперкубоги, 4 марта Чемпионлар лигаси кубоги, 3 марта УЕФА Суперкубоги, шунингдек, уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблиги бор.

Мавзуга оид