Спорт | 20:00 / 28.04.2019
9254
2 дақиқада ўқилади

«Сити» техника ёрдамида аниқланган гол эвазига ғалаба қозониб, чемпионликка яқинлашди

АПЛ 36-турининг марказий ўйинларидан бири «Терф Мур» стадионида ўтказилди. «Бёрнли» меҳмони бўлган «Манчестер Сити» жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Ўйиндаги ягона голни Серхио Агуэро 63-дақиқада урди. Гол бўлган вазиятда тўп дарвоза чизиғини бир неча миллиметргагина кесиб ўтди ва ҳакам голни аниқлаш техникаси орқали ҳисоб очилганини қайд этди.

Шу тариқа «Сити» чемпионатдаги 30-ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 92тага етказиб олди ва турнир жадвалида «Ливерпуль»ни яна ортда қолдирди.

АПЛда мавсум якунланишига 2 тур қолганида «Сити» «Ливерпуль»дан бир очко олдинда бормоқда.

Кейинги турни «Манчестер Сити» 6 май куни ўз майдонида «Лестер Сити»га қарши ўтказади. «Бёрнли» 3 май куни «Эвертон» меҳмони бўлади.

«Манчестер Сити»нинг охирги турдаги рақиби лигада қолиш учун курашаётган «Брайтон» бўлади, «Ливерпуль»нинг рақиблари эса «Ньюкасл» ва «Вулверҳемптон».

АПЛ. 36-тур
Бёрнли – Манчестер Сити 0:1
(0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 63 Агуэро.
Бёрнли – Хитон, Тарковски, Ми, Лоутон, Тэйлор, Вествуд, Хендрик (Гудмундссон, 76), Корк, Вуд (Видра, 72), Барнс, Макнил.
Манчестер Сити –    Эдерсон, Компани, Уокер, Лапорт, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва, Сане (Габриэл Жезус, 64), Гундўған, Стерлинг (Отаменди, 90), Агуэро (Стоунз, 83).
Огоҳлантиришлар: Лоутон (87), Гундўған (90).

Мавзуга оид