Жамият | 19:17 / 29.04.2019
14023
2 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ қўмитаси «қуллар меҳнати»дан фойдаланиш тўғрисидаги хабарга изоҳ берди

Давлат солиқ қўмитаси «қуллар меҳнати»дан фойдаланиш тўғрисидаги хабарни изоҳлади.

Аввалроқ интернетда республика солиқ органлари ходимларининг «оғир» меҳнат шароити ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларда айтилишича, ходимлар белгиланган иш вақтидан ортиқ ва дам олиш кунларисиз ишламоқда.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Нормат Турсуновнинг сўзларига кўра, «бу миш-мишлар асоссиздир».

«Ходимларнинг иш вақти қатъий белгиланган. Миш-мишларда айтилган эрталаб олтидан бошланадиган мажлисларга келадиган бўлсак, бу ҳам ёлғон. Биз узоқ йиғилишлар амалиётидан амалда воз кечганмиз, бундай эрталабки вақтда эса ҳеч қачон йиғилиш бўлмаган. Бизнинг ишимиз узоқ муҳокама ва йиғилишларни эмас, тезкорлик ва ишга эътиборлиликни талаб қилади», - деди у.

У айрим ходимлар дам олиш кунлари ҳам ишга жалб қилиниши ҳолатлари бўлиб туришини қайд этди.

«Аммо бунда меҳнат қонунчилигига риоя қилинади – бундай кунда ишлаганлик учун низомга мувофиқ икки баравар ҳақ тўланади ёки ходим ўз ихтиёрига кўра дам олиш кунини олиши мумкин. Ходимлар ҳуқуқига риоя қилиниши касаба уюшмаси томонидан назорат қилинади», - деди Турсунов.

Мавзуга оид