Ўзбекистон | 10:11 / 29.04.2019
4533
1 дақиқада ўқилади

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Фото: Shutterstock

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм каналида хабар берилган.

Низомга мувофиқ, Миллий палата республика соғлиқни сақланишини бошқаришга инновацион моделлар жорий этилиши учун масъул бўлган республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.

Миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради.

Низом билан Миллий палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий палатага Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган раис бошчилик қилади.

Миллий палата ҳузурида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Мавзуга оид