Бундан буён, улар:
- туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади;
- ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади;
- ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади;
- маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади.
Савдо-саноат палатасининг ўзига:
- ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш;
- тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.
Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади, деди президент.








