Иқтисодиёт | 15:00 / 29.04.2019
15475
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарила бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4,13 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8445,49 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 78,12 сўмга тушиб, 9415,03 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 1,51 сўмга ошиб, 130,27 сўмга тенг бўлиб турибди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид