10:17 / 29.04.2019
6246

Танишининг 22 млн сўм пулини ишлатиб юборган шахс ушланди

2019 йил 23 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи Б.М. Фаробий кўчасида жойлашган “Чиғатой сомса” кафеси олдида таниши, Учтепа туманида яшовчи А.С.га 22 млн. сўм пулини унинг таниши, Сергели туманида яшовчи К.Н.га олиб бориб беришини айтган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан пулларни олган ва  ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.М. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Top