20:33 / 29.04.2019
10098

Еvos’дан қувончли янгилик: Андижонда яна бир филиал очилди

Фото: Еvos

Ҳозирда Еvos фаст-фуд тармоғи,  шубҳасиз, ўзининг мазали таомлари ва ишончли хизмати билан минглаб мижозларнинг севимли брендига айланган савдо белгисидир. Ҳеч кимга сир эмас,  Еvos’нинг қайси филиалига бормайлик, у ерда ҳамиша узун навбатга кўзимиз тушади. Бу эса компаниянинг муваффақиятли фаолиятини таъминлайди ва Республика бўйлаб янада кўплаб филиаллар очилишига туртки бўлади. 

2019 йил 26 апрель куни Андижон вилоятида Evos'нинг янги филиалини очилиш маросими бўлиб ўтди. Компания меҳмонлар учун кутилмаган байрам дастуридан иборат ажойиб кунни ҳадя этди. 

Барчани Evos номи ёзилган бурчак эътиборини тортди ва айнан шу ерда махсус кўнгилочар дастур ташкил этилди. Меҳмонлар учун ажойиб, совғаларга бой акция ва танловлар ўтказилди. Энг омадли иштирокчига энг асосий соврин — телевизор топширилди. 

Барчага маълум ва машҳур телевидение юлдузи Дилшод Мирзамуродов меҳмонларга кўтаринки кайфият улашган ҳолда дастурни олиб борди. Шунингдек, тадбирда баҳайбат қўғирчоқлар, айиқчаларнинг чиқиши, совун кўпиклари ҳамда кимёгарлар намойиши болаларга олам-олам қувонч бағишлади.  

Мазали тезпишар таомларга бўлган катта талаб туфайли  Evos нафақат Тошкент шаҳрида, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб ресторанлар сонини оширишни режалаштирган. Сабаби, доимий мижозлар юртимизнинг бошқа бурчакларида ҳам Evos’нинг тамаддихоналарини кўришни исташади. Биз ўз мавқеимизни сақлаган ҳолда юқори сифат ва лаззатли таъмни улашишга, шу билан бирга тармоғимизни янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз.  

Андижон вилоятида очилган Evos филиали - тўйимли, мазали, сифатли, ҳамёнбоп таомлар, десерт ва ичимликлар билан ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган маскан. Замонавий дизайнга эга шинамгина кафе ҳар қандай мижозни кўнглидан жой олиши аниқ. 

Evos барчани мазали фастфудлардан баҳраманд бўлишга чорлайди.

Манзил: Андижон шаҳри, Чўлпон кўчаси, 10 уй
Мўлжал: “Ўзбегим” савдо маркази

Мурожаат учун телефон: +998 91 612 73 70

Реклама ҳуқуқи асосида

Top