15 йилдан ортиқ вақт давомида EVOS ташриф буюрувчиларни хурсанд қилишдан тўхтамади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз географиясини кенгайтириб келмоқда. Деярли ҳар ой янги филиал очилмоқда ва бу сафар омад бекободликларга насиб этди.

Тадбирнинг дастлабки дақиқалариданоқ 1000 га яқин меҳмонлар қизиқарли ва ақл бовар қилмайдиган шоу муҳитига шўнғидилар: уларни ҳодулистлар ва аниматорлар, замонавий мусиқа ва мазали таомлар кутиб олди. Мултфилм қахрамонлари Фиксиклар кичкина меҳмонлар ўртасида рақс мусобақаларини ўтказдилар.


Бундан ташқари, ўз соҳаси мутахассислари томонидан ўтказилган совун пуфакчаларининг сеҳрли шоуси болалар ва катталарга манзур бўлди. Ҳар бир ташриф буюрувчи янги филиал ходимларидан фигурали ёки шахсийлаштирилган шарларни олди.



Тадбирнинг расмий қисмини Ўзбекистоннинг энг машҳур бошловчиларидан бири – Дилшод Мирзамуротов очиб берди. У барча йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, бўлажак мусобақалар ва совринлар ҳақида гапириб берди.

Лавашларни ким тез ейиш мусобақаси кечанинг энг машҳур беллашувига айланди. 2 та турнир: аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилди.

Танловларда катнашган ғолибларга смартфон ва 500 000 сўмлик EVOS'нинг имзовий чеки топширилди.




















