Light | 14:03 / 01.05.2019
5295
2 дақиқада ўқилади

Сет Годин: Нима учун дарҳол подкастга эга бўлиш керак?

Фото: Flickr

Маркетинг бўйича етакчи устоз ва «Стартаплар мактаби» подкасти муаллифи шахсий аудиоканалга эга бўлишнинг бешта асосий афзалликларини санаб ўтади.

1. Ғаройиб одамлар билан танишасиз. Кўпчилик подкастлар интервью асосида тайёрланади. Подкастни юритиш – қизиқарли одамлардан интервью олиш учун аъло даражадаги баҳона.

2. У фикрлаш тарзингизни ойдинлаштиришга ёрдам беради. Эҳтимол, ёзишга қарор қилмассиз, бироқ кўпчилик одамлар ўз фикрларини баён этишга уялишмайди. Бирор нарсани тушунтириш учун йигирма дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт ўтказиш – уни тушунишнинг аъло даражадаги усули.

3. Ишонч орттирасиз. Маданиятимиз фикрлайдиган ва яхши сўзлайдиган кишиларни рағбатлантиради.

4. Бу амал қилинса содда ва фойдали тус оладиган самарали одат.

5. У узоқ йиллар давомида фойдаланиш мумкин бўлган активни яратади.

(сабаб эмас) Бадавлат кишига айланиш учун. Бойлик орттирмайсиз. Бироқ 1 дан 5 гача бўлган бандлар – манфаатли келишув. Чунки сизга рухсат, лицензия ёки бюджет керак эмас. Бор-йўғи бошласангиз бўлди.

Мавзуга оид