11:31 / 01.05.2019
11191

Тошкент аэропорти модернизацияси 470 млн долларга баҳоланди

Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилишни бошлаш 2020 йил май ойига режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилади.

2019 йил май ойида Халқаро молия корпорацияси билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш мўлжалланмоқда. Лойиҳа қиймати - 470 млн АҚШ доллари.

2019 йил 3-чоракда ДХШ лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, 2019 йил сентябрида - тендер таклифлари сўровини эълон қилиш, 2019 йил декабрида - тендер таклифларини тайёрлаш ва топшириш, 2020 йил январида - тендер таклифларини баҳолаш, 2020 йил февралида - тендер ғолибини эълон қилиш режалаштирилган.

Битимни имзолаш жараёни эса 2020 йил март ойида бўлиб ўтади.

Бундан олдин, Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўл қурилиши қачондан бошланиши маълум бўлганди.

Top