Жаҳон | 16:59 / 02.05.2019
24078
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик уч ёшли бола ҳалок бўлди

Фото: Артем Геодакян/ТАСС

Всеволожскда ўзбекистонлик уч яшар бола очиқ деразадан тушиб кетгани туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Ленинград области бўйича тергов бошқармаси хабар қилган.

Маҳкама маълумотларига кўра, 30 апрель куни эрталаб, 2016 йилда туғилган бола ўз онаси билан уйнинг тўртинчи қаватидаги квартирада бўлган. Хонада махсус тўсиқлар ва болалардан ҳимоя воситалари бўлмаган дераза очиқ турган. Катталар назоратисиз қолган бола дераза рафига чиққан ва тўртинчи қават баландлигидан пастга тушиб кетган. У олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Ҳозирги вақтда тергов рўй берган ҳодисанинг барча сабабларини аниқламоқда, терговга қадар текширув натижалари асосида процессуал қарор қабул қилинади», - дея аниқлик киритишди терговда.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни эрталаб Шишкан кўчасидаги уй тагидан ёш боланинг жасади топилди. Оила ўтган йил охирида Ўзбекистондан Ленинград областига келган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид