Жамият | 16:00 / 03.05.2019
6372
4 дақиқада ўқилади

«Ипотека-банк» — мижозлар учун янада қулай ва замонавий шароитлар

Ҳозирда банк хизматларини янада қулайлаштириш, аҳолига универсал банк хизматларини тақдим этиш борасида Ўзбекистондаги банклар томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

2019 йил 2 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ипотека-банк» АТИБ томонидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуман давомида касса хизматларини универсаллаштириш ва мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида коммунал тўловлар, валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари орқали пул маблағларини жўнатиш ёки олиш, омонатларни расмийлаштириш, пластик карталар орқали операцияларни амалга ошириш, мобил иловалар каби банк хизматлари сифатини яҳшилаш ҳамда мижозларга қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилди.

Ҳозирда мижозлар учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган: жисмоний шахсларга Ипотека-банк мобил иловалари орқали ўз ҳисоб рақамлари ҳақида маълумот олиш, ҳисоб рақамларни бошқариш, қарздорликларини банкка келмасдан сўндириш, пластик карталар орқали хорижий валюталарни сотиб олиш, картадан-картага пул ўтказиш каби амалиётларни бажариш ва ҳ.к.

«Ипотека-банк» АТИБ Бошқарув раиси ўринбосари Маҳмуд Абдурахманов қайд этишича, бугунга келиб, банк томонидан ўрнатилган терминаллар сони 27580 тага етиб, мижозларга 1,5 млн. тадан ортиқ пластик карта муомалага чиқарилди. Бундан ташқари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ипотека-банк томонидан турли ҳудудларга 180 дан ортиқ банкоматлар ва инфокиосклар жойлаштирилди.

Ипотека-банкда мижозларга кўрсатилаётган чакана банк хизматлари сифатини ошириш юзасидан олиб-борилаётган чора-тадбирлар ҳамда банк томонидан таклиф этилаётган хизматлар истиқболлари хусусида берилган маълумотлар журналистларда катта қизиқиш уйғотди.

Худойберганов Алишер, «Ипотека-банк» АТИБ Чакана амалиётлар бошқармаси бошлиғи:

«Ҳозирда Ипотека банки Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, Республикамиз банкларида бир қанча чакана амалиётлар хизмат турларини ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Яратилган қулайликлардан сўнг эндиликда ҳар бир ходим алоҳида хизматларни эмас, битта ходим аҳолига турли хизматлар кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу бўйича мутахассисларимиз махсус ўқув-курслари орқали тажриба оширишмоқда.»

Алимова Шахноза, Кичик бизнес ва чакана хизматлар блоки раҳбари:

«Бугунги тадбирда биз мижозларимизга яратилаётган қулайликлар, банк томонидан амалга оширилаётган сўнгги янгиликларни кенг оммага етказишдан иборат. Ҳозирги кунда халқаро молия корпорацияси билан биргаликда трансформация жараёнини олиб бормоқдамиз. Бу жараёнда биз халқаро экспертлар билан биргаликда ўз малакамизни ошириб, Ипотека-банкини мамлакатдаги рейтинги юқори, нуфузли банклардан бирига айлантиришни мақсад қилганмиз. Ҳозирда мижозларни мамнун этаётган бир қанча хизматлар – пакет-маҳсулотлар, интернет банкинг ва мобил иловалар сезиларли қулайликни яратмоқда. Шунингдек, биз ходимларни актив ва пассив менежерларга ажратганмиз. Яъни, актив ходимларимиз аҳоли, корхона ва ташкилотларга ўзи бориб, хизматларни таклиф этади.»

Шунингдек, Ипотека-банк тизимида 71 та валюта айирбошлаш шохобчаси қонунчиликда белгиланган тартиб асосида валюта маблағларини қабул қилмоқда, шунингдек VISA карталаридан АҚШ доллари нақд кўринишда ечиб берилмоқда.

Мижозлар эндиликда ўз маблағларини нақд кўринишда нафақат ечиб олиши балки ўз маблағларини мобил иловалар орқали Ипотека-банк «электрон ҳамён»ларидан фойдаланиб масофадан туриб бошқаришлари ҳам мумкин.

Мазкур амалиётлар бошқа банк мижозлари учун ҳам бирдек қўлланилади. Валюталарни сотиш ва сотиб олишни амалиётлари ҳам онлайн тизимда амалга оширилмоқда.

Матбуот анжумани иштирокчилари ва оммавий ахборот воситаларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар бердилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид