Light | 14:16 / 04.05.2019
50031
2 дақиқада ўқилади

Юракни касалликлардан ҳимоя қилиш йўли топилди

Фото: Depositphotos

Жанубий кореялик олимлар тадқиқот ўтказишди ва юракни турли касалликларнинг ривожланишидан қандай ҳимоя қилиш кераклигини аниқлашди. Хулосалар Medical Xpress томонидан эълон қилинган.

Мутахассисларнинг аниқлашича, артериал гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши) сигарет тутунидан пайдо бўлади. Шунинг учун олимлар чекишдан, айниқса, пассив чекишдан қочишни тавсия қилдилар.

«Чекувчи хонада бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, пассив чекиш таъсиридан қочишга ҳаракат қилинг», - дея таъкидлаб ўтди тадқиқот муаллифи Бёнг Жин Ким.

Тадқиқот хулосаларига кўра, пассив чекиш гипертония ривожланиш хавфини 13% - 17%га оширади.

«Олинган натижалар шундан дарак берадики, гипертониядан ҳимояланиш учун нафақат пассив чекиш таъсирини камайтириш, балки ундан бутунлай қочиш керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Ким.

Юқори қон босими эрта ўлимнинг асосий сабабларидан биридир. Фақатгина 2015 йилда шу туфайли 10 миллиондан ортиқ одам вафот этди, дея аниқлик киритган Medical Xpress.

Мавзуга оид