Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
Тарихий учрашув кузда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги илк саммит 2026 йил 16-17 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Чо Хён Сеулда тадбирни ташкил этиш бўйича тайёргарлик йиғилишида маълум қилди.
Саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Чо Хён бўлажак учрашув Жанубий Кореянинг дипломатик уфқини кенгайтириш ва Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, саммит формати икки ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, таъминот занжирларини диверсификация қилиш ва минтақа давлатларида яшовчи корейс этник жамоаларини қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун асос яратади.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026