2019 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

Фото: Shutterstock
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун закот нисоби 1 грамм тилланинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилла, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқулланди.
Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан (≈) 4 килограммдир.
Шунга кўра, бу йилги фитр садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:
≈ 2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Бу йилги фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгиланди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Фордо энди йўқ» – АҚШ Эрондаги ядровий объектларга зарба берди
Жаҳон | 06:21
-
Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 06:02
-
Эрон президенти мамлакатнинг ядровий дастурдан воз кечмаслигини айтди
Жаҳон | 02:11
-
Павел Дуров ўз бойлигини 100 дан ортиқ фарзандлари орасида тақсимлайди
Жаҳон | 00:50
Мавзуга оид

16:59 / 28.02.2025
Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

18:19 / 07.03.2024
2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди

17:28 / 24.03.2023
2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

11:20 / 25.04.2022