Спорт | 20:57 / 06.05.2019
12160
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик гандболчи қизлар қирғизистонлик тенгқурларини 93:0 ҳисобида мағлуб этишди

Ўзбекистон терма жамоаси қизлари (U-19) IHF Trophy мусобақасида қирғизистонлик тенгқурлари устидан 93:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик гандболчилар рекорд натижа қайд қилишди.

Бунгача Баҳрайн ўсмирлар жамоасининг Ҳиндистон устидан 86:31 ва Миср ўсмирларининг мавританиялик тенгқурлари устидан 92:16 ҳисобидаги ғалабалари қайд қилинган.

IHF Inter-Continental Trophy мусобақаси Халқаро гандбол федерацияси томонидан 2011 йилдан бери ўтказиб келинади. Икки йилда бир марта ўтказиладиган мусобақада ривожланётган давлатларнинг 21 ёшгача ва 19 ёшгача спортчилари беллашишади.

Мавзуга оид