Жаҳон | 20:15 / 07.05.2019
11110
2 дақиқада ўқилади

Австралияда қум бўрони кунни зулматга айлантирди (видео) 

Фото: Todd McDonald ‏/ Твиттер

7 майнинг иккинчи ярмида Австралиянинг Виктория штатида жойлашган Милдьюра шаҳрига кучли қум бўрони ёпирилди. Қум ва чангдан иборат кўп метрлик девор 87 км/соат тезликда эсаётган шамол билан бирга кунни зулматга айлантириб, 20 дақиқача давом этган.  

Чанг сабабли йўлларда кўриш даражаси тушиб кетган, бу эса кўплаб ҳайдовчиларга ноқулайликлар етказган. Бироқ шаҳарда ёмон об-ҳаво шароити сабабли бирорта жиддий ҳодиса юз бергани маълум қилинмаган. 

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, ушбу бўрон охирги 40 йил ичидаги энг кучлиси бўлган.

Фото: Michael Moodie‏‏ / Твиттер
Фото: Michael Moodie‏‏ / Твиттер

Австралиянинг жануби-шарқий қисмида кучли шамол, ёмғир, ҳавонинг кескин совиши, баъзи жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор қатлами 20 смгача етиши мумкинлиги маълум қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид