Жамият | 17:09 / 07.05.2019
10356
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси М.А. фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид