15:37 / 07.05.2019
43377

Эрта ўлимнинг асосий сабаби маълум қилинди

Фото: РИА Новости/Александр Кряжев

Америка Қўшма Штатларидаги Шимоли-Ғарбий университети олимлари юрак касалликлари эрта ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланишини аниқлашди. Бу ҳақда EurekAlert портали ёзмоқда.

Тадқиқот давомида 1999 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда қайд этилган, тахминан 48 миллион кишининг ўлими бўйича асосий ва боғлиқ сабаблар ҳақидаги маълумот ўрганиб чиқилди.

Натижада аниқланишича, охирги етти йил давомида одамлар кўпроқ юрак касалликлари билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳаётдан кўз юмяпти. Юрак етишмовчилигини тиббий ва жарроҳлик йўли билан даволаш соҳасидаги сезиларли ютуқларга қарамай, ўлим ҳолатларининг ўсиши кузатилмоқда.

Top