Қирғизистон пансионатлар бўйича судда Ўзбекистонга ютқаздими?
Қирғизистон Республикаси ҳукумати арбитраж судда пансионатлар масаласи бўйича Ўзбекистон томонига ютқазгани тўғрисида тарқалган маълумотлар ҳақиқатдан йироқдир. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати аппаратининг ахборот таъминоти бўлими хабар қилди.
«Қатор ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқларда Қирғизистон ҳукумати халқаро арбитраж судда ўзбек томонига Иссиқкўл вилоятидаги пансионатлар масаласи бўйича мағлуб бўлгани ҳақида тарқалган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни хабар қиламиз.
Бугунги кунда ушбу ишни Халқаро арбитраж судида кўриб чиқиш давом этмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, бу каби даъво аризаларни кўриб чиқишда дастлаб даъвонинг ўзи эмас, бу даъвони Ҳалқаро арбитраж кўриб чиқиш ваколатига эга ёки эга эмаслиги муҳокама қилинади. Шундан сўнг масалани кўриб чиқиш жараёни бошланади.
Жорий йилнинг май ойи бошида биринчи босқич якунига етди, унда халқаро арбитраж бу масалани кўриб чиқишга ваколатли экани тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан Қирғизистон ҳукуматининг халқаро арбитраж судда бу масала бўйича ютқазгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир.
Бугунги кунда ҳукумат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва далиллар базасини яратиш ҳамда даъвогарнинг далилларини ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда», - дея хабар берилган ушбу давлат ҳукумати аппаратидан.
2016 йил 4 апрелида Қирғизистоннинг ўша пайтдаги бош вазири Темир Сариев Иссиқкўлдаги Ўзбекистонга қарашли «Дилором», «Роҳат», «Олтин қум» ва «Бўстон» пансионатларини Қирғизистон ихтиёрига ўтказиш тўғрисида қарор имзолаган эди.
2017 йилнинг декабрида Қирғизистон парламенти пансионатларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича Тошкент билан имзоланган шартномани ратификация қилди. Ўша пайтдаги бош вазир Сапар Исақов тўрт пансионатни Ўзбекистонга қайтариш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Мавзуга оид
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
17:30 / 14.11.2024