Жамият | 12:06 / 09.05.2019
4720
1 дақиқада ўқилади

Сайхунободда носоз газ плитаси ёнғинга сабаб бўлди

2019 йил 8 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Янги аср кўчасида яшовчи А.Н. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида газ плитасидан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ошхонанинг том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда А.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, хонадонингизда табиий газдан фойдаланганда газ плиталари ва шу каби газ техникаларининг соз ҳолда эканлигига алоҳида эътибор қаратинг. Зеро, эътибор – хавфсизлик ва хотиржамлик гаровидир”, - дейилади ИИВ хабарида.

Мавзуга оид