Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония соҳиллари яқинида бир соат ичида иккита кучли зилзила содир бўлди
Фото: Flickr / Matt Katzenberger
Япониянинг Кюсю ороли соҳиллари яқинида бир соат ичида 5,6 ва 6,1 магнитудали иккита зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Биринчи ер ости силкиниши маҳаллий вақт билан 9 май соат 22.43да қайд қилинган, унинг кучи 5,6 магнитудани ташкил қилган. Зилзила маркази Миядзаки шаҳридан 22 км олисда, ўчоғи 30 км чуқурликда бўлган.
Иккинчи ер ости силкиниши соат 23.48да қайд қилинган. Зилзила маркази Миядзаки шаҳридан 39 км олисда, ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган.
АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, 2-зилзила магнитудаси 6,3 баллни ташкил қилган.
Цунами юз бериши мумкинлиги маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
11:43 / 17.05.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
10:04 / 10.05.2026